Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Зарина турмуш қургач нима қилишини маълум қилди!


Бир қанча кун аввал Зарина Низомиддинованинг иккинчи марта турмушга чиқаётгани ҳақида маълум қилгандик. Айни пайтда хорижда саёҳатда юрган Зарина тўйи ҳақидаги маълумотларни ошкор этганимиз учун озгина эътироз билдирди. Унга кўра, шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни сир тутишни яхши кўради. Бироқ, хушхабарни унинг яқин дўстларидан бири расмий маълумот сифатида сайтимиз учун тақдим этганини айтгач, у ранжиганини ёдидан чиқарди. Ўзбек киносининг энг гўзал актрисаларидан бири ва айни пайтда хонанда сифатида ҳам ижодини оммага тақдим этаётган Низомиддинова тўй борасидаги хабарни шундай очиқлайди:

-Турмуш ўртоғимнинг санъатга дахли йўқ. У бизнесмен. Ижодимни қадрлайди, ёши катта бўлгани учун ҳам мени яхши тушунади. Тўйни кичик маросим сифатида ўтказишга қарор қилдик. Оила қургач, хонандалик фаолиятимни кучайтираман. Ҳозир ҳордиқ чиқаряпман. Об-ҳаво иссиқ.

Тилагимиз битта: бахтли бўлинг, Зарина!

Яна бир гап, яхши гапларни элдан сир тутиш шарт эмас. "Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич” деган нақл ҳам бежизга эмас. Ахир, бундай бахтли кунларга етганлар бор, яна етмаганлар қанча! Ҳасадгўй ҳамкасблардан эса сир тутиб, ҳимояланиб бўлмайди. Аксинча, улар ҳам билсин, бахт бағри бутун яхшиларга кулади!

 Жасур



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 6517 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Зарина Низомиддинова
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
DADO man ZARINAGA faqat baht tiliman ijodiga rivoj omatini bersin man ZARINAni ijodini hurmat qilaman manga yoqada , ijodi yoqadi dimoqchiman maylin bahtli bo'sin
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 19:20
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное