"Меҳрибонлик уйидан фарзанд асраб олиш ҳақида тўйдан
олдин маслаҳатлашиб олганмиз!"
Узоқ кутилган суҳбат!
-"Қани” ажойиб клип. Ғоя сизникими?
-Ижодий гуруҳдаги ҳар бир инсон ўз зарравий ғояларини қўшди.
Бахт, орзу ҳақидаги бу клипда дўстларим мени қўллаб-қувватлаганидан хурсандман.
-Сўнгги пайтда қўшиқ шеърларини ёзишда нега профессионал
шоирларга мурожаат этмаяпсиз?
-Нега энди. Бобур Умаров анча тажрибали шоир.
-Сиз шундай ўйлайсизми? Шеърий тўпламлар ёзиб, халқ орасига
шоир сифатида кириб борганларни назарда тутгандим...
-Тўғри, мен гоҳида битта қаламкашга боғланиб қоламан. Бошқа ҳамкасбларим
турли шоирларга мурожаат этиб, тўғри ҳам қилишади. Умуман олганда, "Қани”
шеърини мухлисларимдан бири ёзган. Санъаткор борки, мухлислар учун ижод қилади.
Шеърлар кўп юборишади. Барча шеърларни қўшиқ қилишнинг эса иложи йўқ.
-Тўйдан кейин одатдаги ҳаёт янада ранг-баранг тус олади.
Принцинларингиз ўзгардими?
-Принципларни ўзгартириб бўлмайди. Турмуш ўртоғим билан боғлиқ
муносабатларимни айтсам, жойи келса, "уступка” қиламан. Рафиқа сифатида оилада
иккинчи ўринни эгаллайман.
-Қай даражада яхши уй бекаси оляпсиз?
-Ҳаракат қиляпман. Олдин умуман уйда овқат тайёрламаган
бўлсам, ҳозир турмуш ўртоғимга ёқимли бўлсин учун турли таомлар пишираман. Эрта
тонг уйғонишга тўғри келяпти. Нонушта тайёрлаб, умр йўлдошимни ишга кузатаман
(кулади).
-Турмуш ўртоғингиз ишлайдими?
-Ижод учун у фақат шанба ва якшанбани ажратади. Қолган
кунлари бошқа иши бор!
-Йигитали клипларда кўрингач, қизларнинг ёқимтойига
айлангани рост. Сизга уйлангач, эса янада машҳур бўлиб кетди. Уни безовта
қиладиган мухлисаларга муносабатингиз?
-Ҳа, унинг бугун етарли даражада мухлислари бор. Кўплари
яхши тилаклар билдиришади. Айримлари билан боғлиқ бир-икки воқеалар жуда ёқимсиз
таъсир этди. "Фанат” ва "фанатизм” ўртасида фарқ бор. Мухлислик бор, инсоннинг
истеъдодига ва ижодига. Қизлар телефон қилиб, унинг уйланганини билишса-да, яқинроқ
танишишни таклиф этади. Тунда, эрта тонгда бўлган бир-икки қўнғироқлардан ҳайратда
қолдим. Энг аламлиси, ўзбек қизларининг бундай ҳаракатларидан уларнинг
айримлари ибо, ҳаё, уятни эсидан чиқариб юбордимикан деган хулосага келдим. Сўнгги
пайтда унинг мухлислари ортиб бораётгани қувонарли.
-Нима деб ўйлайсиз, тўйдан кейин сизнинг мухлисларингиз сони
камайди ё ортди?
-Менимча, ҳаммаси жойида!
-Сўнгги пайтда санъатда яхши қзўиқлар деярли яратилмаяпти.
Тарбиявий, оғир тош босадиган мавзудагилари эса унут бўлаётгандек...
-Нега энди?! Озодбек Назарбеков, Манзура, Сардор Раҳимхон,
Нилуфар Усмоноваларнинг сўнгги қўшиқлари шагсан менга жуда ёқди. Улуғбек Раҳматуллаевнинг
сўнгги икки йил ичидаги барча қўшиғи деярли хит. Шаҳзоданинг "Қўллар тепага”,
Муниса Ризаеванинг "Дайди” қўшиғи, Пилигримнинг "Дилим” қўшиқлари ҳам чакки
эмас.
-Муниснинг "Секин-аста” қўшиғи ҳам "Дайди”га қараганда кўпроқ
оммалашди.
-Бу қўшиқ менга у қадар ёқмайди. Клипида эса агрессия мавжуд.
-Юлдузлик касалига чалиниб, халқнинг кўнглини қолдираётган
ёш хонандаларга 15 йилдан ортиқроқ ижод қилаётган санъаткор сифатида қандай
маслаҳат берасиз?
-Ҳар бир таниқли санъаткор аслида бундай даврни
бошидан кечирган. Ҳеч ким бўлмасдан туриб, бирдан кўтарилиб қолсанг,
"касалик”ка чалинишинг муқаррар. Санъат ўнқир-чўнқирларидан ўтиб, секин-
асталик билан муваффақиятларга эришган санъаткор ҳар бир лаҳзанинг қадрига
етади.
-"Оскар-2013”. Сиз қайси фильмга овоз бердингиз?
-"Пи ҳаёти”. Бутун фильмда фақат битта қаҳрамон. Унинг ҳаёти
билан яшайсан. Дарди, у кечган қийинчиликлар томошабинни ўзига михлаб олади!
Пининг ички "мен”и эса уни қутқариб қолди. Жеймс Камероннинг "Цирк де соле”сини
таърифлашга эса тил ожиз.
-Сўнгги пайтда хориж мусиқасида Адел ёриб чиқди.
Сизнингча, Марказий Осиёда ким шу каби порлаб чиқди?
-Юлдуз Усмонова, "Ялла” ҳамиша севимли. Янги истеъдодлардан
Мунисни айтишим мумкин. Икки йил ичида у кутилмаган машҳурликка эришгани эса
рост.
-"Ижрочилар ва муаллифлар Гильдияси” ижодкорларга қай
даражада кўмак беряпти?
-Россиялик Руслана "Ёдингдами?” қўшиғимни рус тилига ўгириб
куйлаганидан хабарингиз бор. Россия Гильдиясига мурожаат қилишанида, улар
адвокат олишимизни ва исбот этишимизни сўради. Мураккаб жараён: суд, далиллар,
исботлар, пул сарфлаб вақт ўтказишни лозим топмадик. Гильдиямиз ижодкорларни ҳимоя
қилишга уринаётгани қувонарли. Қозоқ куйчиси Сиви қароқчилик қилган "Бака банг”
клипи интернетдан олиб ташланишига эришилди. Гильдия ўз кучига эга бўлиб
боряпти. Ҳар кварталда йиғилиб, муммоларни ҳал қиламиз.
-Нималарга улгургунгиз келади?
-Ҳар бир инсон учун муҳими ижодда из қолдириш. Арзигулик меҳнат
қилсамки, барча мухлисларим қалбида яшаб қолсам. Янгиликлар яратиш, изланиш -
шунинг учун ҳам энг яқин маслакдошларим! Ижодда қилаётган ишларим бошқа
хонандалар томонидан такрорланиши мени хафа қилмайди. Чунки, омма кимнинг қандай
ижод қилаётганини, янгиликларни аслида ким яратаётганини жуда яхши билади.
Демак, шунчаки ижод қилмаяпман.
-Бир интервьюмизда фарзанд асраб олиш учун меҳрибонлик уйига
борганингизни айтгандингиз. Турмуш ўртоғингиз бўлмагани сабабли илтимосингизга
рад жавобини олгандингиз. Мана, энди шахсий оилангиз бор. Уни фарзанд кулгуси
билан тўлдириш илинжидаги ҳаракатларингиз қандай? Фарзанд асраб олиш нафақат,
оилани бутун қилиш балки катта савоб ҳам дейишади...
-Очиғи, турмуш ўртоғим билан бу ҳақда тўйдан олдин гаплашиб
олгандик. Янги йил арафасида бир меҳрибонлик уйига байрам муносабати билан
ташриф буюкрдик. Ва аниқ хулосага келдикки, аввал ўз фарзандимизни яратишимиз
лозим. Бир пайтнинг ўзида кўп фарзандларни боқиш мураккаб жараён. Фарзанд
кўргач, уни икки ёшгача етказиб, кейин фарзанд асраб олиш ҳақида ўйласак, мақсадга
мувофиқ бўлса керак. Уйлардаги болалар меҳр ва муҳаббатга муҳтож. Болаларга
болаликдан меҳр бермаслик қанчалар оғир мусибат. Ҳаёт ишлари қизиқ-а, кимлардир
фарзанд тирноғига зор, йиллар давомида умид қилиб яшашади, қайсидир оналар туғиб,
гўдагини кераксиз маҳсулот каби ташлаб кетишади... Ўз фарзандини инсон қандай қилиб
ўз қўли билан меҳрибонлик уйларига топшириши мумкин? Бирон фалокат туфайли ёлғиз
қолган болалар тақдирини, буни тушунса бўлади. Меҳрибонлик уйларидаги болалар
улғайгач, барибир ўз ота- оналарини излашади.
ДАВОМИ БОР...
Manba:shov-shuv.uz