Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Ko'sem - Serial fon (Turk serial)
. Saroy Javohiri - Soundtreck
. Efir Sirlari - Soundtrack
. So'nmas Sevgi - I Love You [soundtreck]
. Ishq Jodusi-soundtreck
. Ko'ngil bog'i-soundtreck [feat Girl]
. Ko'sem - Soundtreck (Turk serial)
. Tabib-He yo Jin hikyo (soundtreck koreya)
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - piano music soundtreck
. Tanho malagim - Soundtreck
. Ziyoda-Super Qaynona [soundtreck]
. Hayot Sinovlari - Gulim
. Bola Uyda yolg'iz-[Один Дома] soundtreck2
. Pazanda - Sad Love
. Muxabbat va Extiros - soundtreck (Offical)
Главная » Файлы » SEVGI DUNYOSI

Qachon bir-birimizni sevishni o‘rganamiz?

Бир-биримизни севиб яшашга нима тўсқинлик қилади?
Ишлари ғалат дунё... Инсонлар бунёдкор, Инсонлар вайронкор... Инсонлар яратади, инсонлар бузади... Инсонлар яхшилик қилади, Инсонлар ёмонлик қилади... Ҳаётда ҳар бир инсон ўз ролини ўйнаяпти! Ибтидомиз ёзилган тақдирдан бошланди. Илк маконимиз она қорни. Сўнг Нур ва зулматдан иборат дунёдан илк нафас олдик. Ҳеч нарсани англамаган, фақат Онанинг оқ сутидан меҳр эмган - фариштамисол давр ҳар бир банданинг бошидан кечди... Улғайдик. Йиллар ҳамроҳлигида турфа йўллардан қадам ташлаб, ўз изимизни қолдириб кетмоқдамиз... Ким чуқур из қолдиришга улгурди, кимнинг изларини супуриб ташлашга улгуришди, кимнинг из босгани ҳам билинмайди... Ҳамма қаёққадир кетаяпти... Йўлнинг тугаш манзили аниқ – қора ер ўз бағридан насиб этиб, жой берса – икки қаричлик гўрлигини билиб-билмай, кетиб бормоқдамиз! Бу йўлларда неларни ортда қолдириб бормоқдамиз...Қанча ғамлар, аччиқ кўзёшлар, аламлар, азоблар, ҳасадчилар эккан тиконлар, разиллар қазиган чоҳлар... Йиқилган ўзида куч топиб, қайта турди, ким шу йиқилганича қолиб кетди, босқилаб ўтиб кетишди...Дардлар юки елкаларни қабартирди, букчайган қоматлар сабр ила яна ўзини тиклади... Дунё яралибдики, бу “анъана” давом этмоқда. Бироқ, йиллар ўтган сайин йўллар хили ортяпти...Дунё қиёфаси кун сайин ўзгармоқда. Кечаги кулбалар ўрнини осмон булутларини ўпишга ҳозир баланд бинолар эгаллади... Инсонлар яшаши технологик равишда ўзгармоқда. Инсонлар техникани, гоҳо техника инсонларни бошқармоқда. Ҳиссиётлар, хислатлар, одамийлик мезонлари унутилмоқда. Диёнати, орияти,  виждони ва у дунёсини унутиб қўймаганлар камайгани йўқ, бироқ, бу дунё ҳою-ҳавасларига термулиб, сархуш бўлиб қолаётганлар, меҳрни қизғониб, гоҳо уни бозорда “пуллаётган”лар, иродасини касал қилаётганлар  ҳам сон-саноқсиз.  
Савол туғилади. Нега биз бир-биримизни севиб яшай олмаяпмиз? Нега ёнимизда ё узоқдаги кўзидан ёш оқаётган инимизни юпата олмаяпмиз? Бошқа юрт, бошқа миллат, бошқа дин... яна қанча баҳоналарми сабаб? Ахир, Одам Ато ва Момо Ҳавонинг Ернинг ҳар нуқтасига тарқаб кетган зурриёдлари эмасмизми, ҳаммамиз? Узоқ ё ёнимиздаги яқинимиз ҳолидан қанчалар хабардормиз? Сўнгги маротаба қачон ширин сўзга муҳтожларга бир чимдим меҳр улашдик?  Ҳаммасини эртага ташлаймиз. Эрта ҳам аслида ҳам Унинг ҳукмида! Насиб этса, етамиз.
Қачон севишни, меҳр улашишни ўрганамиз?
Қачон Ерда Яратган розилигига етгудай Ҳаёт бўлади? Қачон урушлар битади? Қачон Ернинг ҳар нуқтасида ҳамма қўлини бир-бирига узатади? Қачон? Ҳа, шу “Қачон?”га қачон муносиб жавоб топилади?
Яратган меҳридан умидсизларнинг бу дунёдаги қилмишларига жавобмикан бу урушлар? Яратганга шукри борларнинг ибодати учун ҳам Дунё омонмикан ҳануз?
Омонат дунёда омон яшаш учун, аввало, севишни, бир-биримизни севишни ўрганмоғимиз керак (микан)!?  А, лаббай?
Жасур ҲАМРОЕВ



Eslatib o‘tamiz, xar yakshanba muxlislar kuni bo‘lib, o‘z muammo yoki ko‘ngil kechinmalari bilan bo‘lishib, keng omma bilan xal qilishga imkoniyatingiz bor.
tarona.net@bk.ru pochtasiga voqea yoki muammoingizni yozib yuborishingiz yoki @TaronaSupportBot manziliga telegramdan voqeangizni yuborishingiz mumkin.
Bunda sizni telefon raqamingiz ko‘rinmasligi va sizni voqeangiz anonim tarzda chop etilishiga kafolat!
Diqqat! Saytga chop etilib bo‘lingan maktub keyin talabga binoan olib tashlanilmaydi!
Voqeangiz sayt orqali keng ommaga chiqishi va xalqdan turli maslaxatlar bo‘lishini bilib turib jo‘natdingizmi, o‘zingiz kutmagan va yoqtirmagan maslaxatni olib keyin olib tashlang deyish mantiqsiz!
Категория: SEVGI DUNYOSI
Просмотров: 20175 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Sevgi, sevish
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:30
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное