"Форсаж” фильми юлдузи Пол Уокернинг ўлими нафақат унинг
мухлисларини балки фильм ижодкорларини ҳам қийин аҳволга солиб қўйди.
Бир ой аввал фильм режиссери Пол Уокер иштирокидаги қисмлар олиб
ташланмаслигини маълум қилганди. Аммо, актер ижро этган бош ролни
нима қилиш мумкинлиги ҳақида бош қотиришлаирга тўғри келди. 3 январ эса фильм
ижодкорлари ўз қарорларини эълон қилишди.
The Daily Mail нашрининг хабар қилишича, Брайан О’Коннер (Пол Уокер)
ўлмайди аксинча истеъфога чиқади.
"Биз сценарийга ўзгартириш киритдик. Брайан истеъфога чиқади, айнан шу йўл
билан Пол "Форсаж”нинг бир қисми бўлиб қолади. Ўйлайманки, фильм мухлисларини
бу воқеалар ривожи қониқтиради. Шундай қилиб, биз "Форсаж”нинг кейинги
қисмларини Пол Уокерсиз суратга олишимиз мумкин бўлади”- дейди фильм режиссери.