"Форсаж” номли фильмлар юлдузи Пол Уокер автоҳалокат
қурбони бўлди. Округ шерифи офиси берган маълумотларга кўра, воқеа
Лос-Анжелеснинг шимолий чеккасида содир бўлган. 40 ёшли актёр ва унинг
дўсти "Porsche GT” автомобилини бошқарган, бунда Уокер йўловчилар
ўриндиғида ўтирган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, ҳайдовчи
бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўл чеккасидаги дарахтга бориб урилиб,
шу заҳотиёқ портлаб кетган.
Ҳозирча автоҳалокат сабаблари номаълум. Бироқ полиция "Porsche GT” рухсат
этилганидан юқори тезликда ҳаракатланганига ишончи комил. Ушбу воқеа Уокер
қатнашиши керак бўлган кино лойиҳаларга, хусусан, "Форсаж
7” фильмининг суратга олиш жараёнига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.