АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнотига кўра, ИШИД ва "Ал-Қоида" террорчилик ташкилотлари ғарб учун жиддий таҳдид ҳисобланади. Бу ҳақда Business Insider нашри ёзган.
«ИШИДни йўқ қилиш мен учун устувор вазифадир. Шунинг учун, Америка қўшма штатлари Сурия ва Ироқдаги террорчиларга қарши глобал урушни олиб бориб, уларнинг кўролмаслик ғоясини барбод қилмоқчи», — деган Барак Обама Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида.
Обаманинг қайд этишича, Американинг НАТОдаги иттифоқчилари ИШИДга қарши ҳарбий кампанияда ҳал қилувчи ўрин тутмоқда. Улар террорчиларга ҳаво зарбалари беришда фаоллик кўрсатмоқда.
«Биз ИШИД етакчиларини топиш борасида самарали ишларни амалга оширдик ва террорчиларни эгаллаб турган ҳудудларини тарк этишга мажбур этмоқдамиз», — деб қўшимча қилган АҚШ раҳбари.
АҚШ ҳукумати шунингдек, ИШИД террорчиларига қарши киберҳужумларни ҳам кучайтирмоқда.