Марказий Осиё бўйича энг паст юклаб олиш тезлиги
Ўзбекистонда эканлиги аниқланди. Бундай маълумотларни Explorer. Netindex.com
лойиҳаси тақдим этди.
Унга кўра, бизнинг мамлакатимзида ўртача тезлик 2.41mbps.
Тожикистонда мазкур кўрсаткич 11.27 mbps, Қирғизистонда – 9.35 mbps,
Қозоғистонда – 13.83 mbps тенг, дея хабар беради Anhor.uz.
Умумий рейтингда мамлакатимиз 189 дан 171-ўринда жойлашган.
Осиё бўйича биздан паст фақат Сирия турибди, бу ерда тезлик 1.55 mbps тенг.
Руминия (57.72 mbps) ёки Литва (42.25 mbps) каби мамлакатлар билан
таққослаганда бизнинг натижалар жуда ачинарли.
Netindex.com провайдерлар бўйича кўрсаткичлар
таққосланганда, юклаб олишнинг энг юқори тезлиги Ucell компаниясига тегишли -
9.59 mbps, ундан кейин Turon Telecom - 6.19 mbps, Uzonline - 5.31
mbps, Beeline Uzbekistan - 2.87 mbps ва Sharq Telekom - 2.44 mbps жой олган.
Умуман олганда, бундай паст тезлик бизда доим бўлмаган.
Масалан, 2013 йилнинг июлида Ўзбекистонда тезлик 3.37 mbps ташкил қилган, бу
эса 189 мамлакат ичида 135-поғонадан ўрин олган.
Дунёда энг юқори интернет тезлиги Гонконгда (75, 46 mbps) ва
Сингапурда (60/5 mbps) қайд этилган.