Uсell алоқа оператори Ўзбекистон бўйлаб янги - Twitter Zero
хизматини жорий қилди.
Маълумки, ижтимоий тармоқлар бугунги кунда жуда оммабоп бўлиб, булар ичида
Twitter бир неча юз миллион фойдаланувчига эга. Шу жумладан,
фойдаланувчиларнинг орасида ўзбекистонликлар тобора ортиб бормоқда. Twitter ни
оммабоплигидан келиб чиққан ҳолда, Ucell ўз абонентларига мулоқот учун янада
қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистонда илк бор Twitter билан ҳамкорликда янги
хизматни ишга туширди.
Twitter Zero хизмати йўлга қўйилиши муносабати билан Uсell абонентлари мобил
телефонлари орқали бепул "twitt” хабарларини юборишлари, уларни ўқишлари ҳамда
янгиликлар билан танишишлари, шунингдек дўстлари орасидаги янгиликлардан доимо
хабардор бўлишлари мумкин.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун http://mobile.twitter.com манзилини
очиш кифоя. Шу заҳотиёқ мобил матн версиясига ўтилади. Агар мультимедия ёки
қўшимча web-саҳифалар юклатилса, Twitter Zero хизмат доираси чекланади ва нарх
тариф бўйича ҳисобланади.
«Эндиликда Uсell абонентлари энг оммабоп Twitter ресурсидан унга кириш
осонлашганлиги учун янада кўпроқ фойдалана оладилар, – дейди, Ucell
корпоратив алоқалари департаменти бошлиғи Даврон Азизов. - Мазкур хизмат
оммабоплиги ва юқори талабга эга бўлишига иккаланмаса ҳам бўлади,
чунки Твиттер - бутун дунё билан мулоқот қилишнинг оддий имконияти
бўлибгина қолмай, балки айрим саволлар ёки бошқа янгиликлар бўйича керакли ва
фойдали материаллар ҳақида кўпроқ ахборот олиш ва қарор қабул қилишга имкон
беради.