Ўзбек киносида кўзга кўринган аёл режиссёрлардан ҳисобланадиган Дурдона Тўлаганова айни пайтда ижодий жамоаси билан Малайзияда. Бунинг сабабини билишга қизиқдик.
Маълум бўлишича, айни вақтда бу мамлакатда ўзбек киносида янгилик бўлиб кириб келиши кутилаётган янги картина суратга олинаётган экан.
Дурдона Тўлаганова қаламига мансуб сценарий асосида тасвирга олинаётган фильмга ҳозирча ном аниқ берилмаган. Операторлик вазифасини Шерзод Умаров бажармоқда.
Картинада бош ролларни Али Отажонов, Маржона Саидвалиева, Мафтуна Яҳёева, Жаҳонгир Тўлқинов ижро этишмоқда. Али Отажонов учун бу фильм актёрлик ишидаги иккинчи ижодий иши бўлишини таъкидлаш зарур.
Асосий ғоя сифатида дўстлик, муҳаббат туйғулари асос қилиб олинган бўлса-да, фильмда ҳаётий мавзу кўтарилган бўлиб, тарбиявий аҳамиятга ҳам эга бўлишиги ижодкорлар умид қилишмоқда.