Россия «Биринчи канали»да эфирга чиқаётган «Голос» («Овоз»)
телелойиҳаси финалчилари номи маълум бўлди. UZ24 хабарига кўра, финала Наргиз
Зокирова, Сергей Волчков, Гела Гуралиа ва Тина Кузнецова иштирок этади.
Интернет-нашрнинг қайд этишича, бошида телелойиҳада иштирок
этаётган ҳар бир жамоа таркибида 14тадан иштирокчи бор эди. Жамоа аъзолари сони
олтитагача қисқарганидан сўнг, финалда иштирок этувчилар номи телетомошабинлар
ўртасида ўтказилган сўровнома орқали аниқланади.
Маълумот учун, 1971 йил Тошкентда санъаткорлар оиласида
туғилган Наргиз Зокирова «Ялла» ансамбли солисти Фаррух Зокировнинг жияни
ҳисобланади. у 1995 йилдан бери АҚШда истиқомат қилади.