Зокировлар сулоласи вакили Наргиз Зокированинг виза
қоидаларига зид тарзда Россиянинг бир қанча ҳудудларида концерт дастурларини
тақдим этгани учун хибсга олингани ҳақидаги маълумотлар тарқалди...
Бунга жавобан Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқлардан биридаги
расмий саҳифаси орқали бу қуруқ бўхтонлигини, хибсга олиниши билан боғлиқ
маълумотлар асоссиз эканини маълум қилди. Зокированинг сўзларига қараганда,
унинг Россия ҳудудларидаги гастрол ва концерт дастурлари давом этмоқда.