27 декабр куни Россиянинг "Биринчи" телеканали
орқали намойиш этилаётган "Голос" телелойиҳасининг финал босқичи
бўлиб ўтди.
Ярим финалда ўзбек мухлислари ҳам астойдил мухлислик қилаётган Леонид Агутин
жамоаси аъзоси Наргиза Зокирова энг кўп овоз тўплаб- 115,1% финалга
чиқди. У Алла Пугачёвага оид "Когда я уйду" номли қўшиғини ижро этди.
Танловнинг охирги босқичига энг иқтидорли 4 номзод: Наргиза Зокирова
Сергей Волчков, Тина Кузнецова, Гела Гуралиалар курашишди.
Финал натижаларига кўра, танловда Сергей Волчков ғолиб чиқди. Унга овоз
берувчиларнинг 75% овоз берган. Наргиз Зокирова эса иккинчи ўринни
қўлга киритди.
Сўровномада миллионга яқин мухлислар қатнашди.