Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - In Front Of Your
. Mohim - Oq Ro'molim (OST Meni Kechir)
. Великолепный Век-Soundtreck 2
. Klon-soundtreck
. Sevgi Iztirobi - Silinmi Hatralar
. Yoz Ifori - Soundtreck
. Pazanda - Soundtrack
. Pazanda - Im Loving You
. Efir Sirlari - Soundtrack 5
. Qaqnus - Destiny (korea)
. Shamollar Mamlakati - soundtreck love (korea)
. Muhabbat tafti - Rabba Ve
. Taqdir O'yini-Va Bank
. Tabib-soundtreck (koreya)
. Hayot Sinovlari - Gulim
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Фаррух Зокировнинг жияни "Голос"да Тошкент номидан қатнашмоқда

1995 йилда Ўзбекистондан кўчиб кетган Наргиза Зокированинг ташқи қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарган.


Зокировлар сулоласининг унча танилмаган вакиласи Наргиза Зокировани катта ёшли мухлислар яхши эслашса керак. 90-йиллар бошида ўзбек эстрадасида ижод қила бошлаган, бироқ орадан кўп ўтмай АҚШга кўчиб кетиб, мухлисларга унут бўлган санъаткор орадан қарийб 20 йил ўтиб Россияда кўриниш берди.

"АДОЛАТСИЗ" ТАНЛОВ
Биласиз, Россиянинг Биринчи телеканали орқали "Голос" ("Овоз") мусиқий телетанлови мана иккинчи мавсумдирки катта иштиёқ билан ўтказиб келинмоқда. Мазкур лойиҳа Севара Назархоннинг иштироки билан ўзбек томошабинларида ҳам қизиқиш уйғотган эди. Танлов қатнашчилари орасида бир бош устунлиги сезилиб турган Севаранинг 3-босқичда Леонид Агутин томонидан рад этилиши кўпчилик кузатувчиларнинг фикрига кўра адолатсиз қарор бўлганди. Ушбу мавзу "Биринчи" телеканалининг бошқа шоу дастурларида ҳам кенг муҳокама қилингани, Севаранинг иштироки ва унинг чиқиб кетиши кўпчиликни бефарқ қолдирмаганидан далолатдир. 



 

ҒАРБ ТАЪСИРИ 
Мана энди "Голос"да яна Тошкент, яна Ўзбекистон номи садо бермоқда. Танловнинг навбатдги иштирокчиси эълон қилинганда, экранда ҳаддан зиёд ғарбона қиёфага эга бўлган, лекин ўзбекча исм-шарифли аёл намоён бўлди. Наргиз Зокирова - ҳа бу ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга бўлган машҳур Зокировларнинг вакиласи, бир пайтлар Тошкент саҳналарида қўшиқ куйлаб юрган ўша қиз. Агар исмини айтмасангиз, ташқи қиёфасидан уни таниб олиш жуда мушкул, йўқ орадан йиллар ўтиб ёши катталашагани учун эмас...

Ноанъанавий соч турмаги, бош ва қўлларидаги татиуровка, алламбало тақинчоқлар, унинг ғарб маданиятини нақадар "яхши" ўзлаштирганини кўрсатиб турибди. Лекин биргина жиҳат, Наргизанинг ўзбек фарзанди эканини барибир билдириб қўйди: ўзбекчада гапира олмаслигидан уялишини айтган Наргиз қўлини кўксига қўйишни унутмабди. 

ИЖРО 

Наргиза танлов саҳанасига чиқиб, "Still loving you" номли қўшиқни ижро эта бошлаши биланоқ, танлов ҳакамларининг диққатини тортди. Саҳнага тескари ўтириб, ижрони тинглаётган тўртликда ўша заҳоти "Бу ким бўлди?" деган савол туғилгани уларнинг юз қиёфасидан билиниб турди. Биринчи бўлиб, Дима Билан саҳнада ким куйлаётганини билишга ошиқиб, тугмачани босди. Унинг кетидан Агутин, Пелагея ва Грацкийлар ҳам шундай қилишди ва барчалари Наризни кўрибоқ ҳайратга тушишди. Балки уларга ҳам хонанданинг ташқи кўриниши ғалати туюлгандир. Лекин шундай бўлсада, Наргиз шу куни нафақат ҳакамларни, балки бутун залнинг олқишига сазовор бўлди. Ижросининг бошиданоқ тўрттала ҳакамни ўзига ошуфта қилган Зокирова худди Севарадек охир-оқибат Леонид Агутинни танлади. Қизиқ, Агутин уни ҳам ярим йўлда ташлаб кетмасмикин.

 



 

 

1990-ЙИЛЛАР
Эсингизда бўлса, 90-йиллар бошида "АНОР" номли қўшиқлар танлови бўларди. Таниқли суҳандон Раҳматилла Мирзаев олиб борган ўша танлов Тошкентдаги собиқ "Алпомиш" саройида ўтказилган. Танловда қандай жарангдор номлар қатнашмаган дейсиз: Фаррух Зокиров, Юлдуз Усмонова, Кумуш Раззоқова... 
Ана ўша лойиҳада Фаррух Зокировнинг жияни Наргиза Зокирова билан бирга куйлаган қўшиғини интернетда кўриб қолдик. Қуйидаги видео орқали сиз Наргизанинг ёшликдаги ижросидан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

 

 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3160 | Рейтинг: 0| Рейтинг: голос, Фаррух Зокиров, Наргиза Зокирова
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:59
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное