Фаррух Зокиров жияни "Наргиза" билан фахрланишини такидлади
28 декабр куни Россиянинг "Биринчи" телеканалида
"Голос" телелойиҳасининг иштирокчилари билан "Сегодня вечером”
кўрсатуви бўлиб ўтди.
Кўрсатувнинг асосийси қаҳрамонлари "Голос” танлови ғолиби Сергей Волчков ва
Наргиза Зокировалар бўлишди. Кўрсатувга шунингдек, Фаррух Зокиров ҳам
таклиф этилди.
"Ҳар доимгидек мен унинг танловда қатнашаётгани ҳақида сўнгги бўлиб эшитдим.
Лойиҳанинг навбатдаги босқичларидан бирида Севара Назархон менга бу ҳақда
айтди. Кейин эса Интернет орқали танловни кузатдим. Жияним билан
фахрланаман. Энг асоссийни опам Луиза учун жудаям хурсандман. Чунки у ўз қизи
Наргизани яхши кўрган касби билан шуғулланиши учун ярим ҳаётини
бағишлади.”-деди Фаррух Зокиров.
Кўрсатув давомида Луиза Зокирова билан ҳам skype орқали суҳбатлашишди.
Маълум бўлишича, Наргиза Зокирова 3 фарзанднинг онаси. Турмуш ўртоғи эса
италиялик Филипп исмли хонанда.