19 декабрь, пайшанба куни тонгда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек
туманида оқ рангли Lacetti ёниб кетган. Бу ҳақда Autocenter.Uz сайтининг
Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.
Қисқача хабарда қайд этилишича, воқеа Олтинтепа кўчаси
тарафда (собиқ Циолковский кўчаси) содир бўлган. Воқеа гувоҳларидан бирининг
ёзишича, воқеа Паркент кўчасига яқин жойда содир бўлган.
Автомобилнинг ёниб кетишига нима сабаб бўлгани номаълум.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эрталаб кўчанинг бу қисмида йўл яхлаган бўлган ва
шу сабаб «ҳайдовчи бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин».
Ҳодиса натижасида жабрланганлар борми-йўқми, ҳайдовчининг
аҳволи қандай даражада – номаълум. Autocenter.Uz хабарига илова қилинган
фотосуратда Lacetti’нинг олд қисми ёнғин натижасида қорайиб кетганини кўриш мумкин.