The Daily mail нашрининг хабарига кўра, келишув 75 миллион фунтни ташкил қилган.
“Мен “Ливерпуль”ни ташлаб, Испанияга янги ҳаёт бошлаш учун кетяпман. Мен ва менинг оилам “Ливерпуль” ва унинг мухлисларини ёқтириб қолгандик. Улар доимо мени ва оиламни қўллаб келишган.
Мен бу қарорга келишим сабабини тушунсангиз керак. Испанияда яшаб, футбол ўйнаш менинг орзуим эди ва айни дамда менда шундай имконият бор. Мен “Ливерпуль”га Чемпионлар Лигасига қайтишга ёрдам берганимдан ҳурсандман.
Мен яна бир бор барчага раҳмат айтмоқчиман! You'll Never Walk Alone!” – дейди Суарес “Ливерпуль” расмий сайтига.