Кеча Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи
учрашуви бўлиб ўтди.
"Барселона”ни мусобақадан чиқариб юборган "Атлетико” ўз
майдонида Лондоннинг "Челси” клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда
ҳисоб очилмади - 0:0. Учрашувнинг 16-дақиқасида меҳмонлар дарвозабони
Петр Чех жароҳат олиб, майдонни тарк этганини қайд этиш лозим. Энди Чехни
якшанба куни Англия чемпионати доирасидаги "Ливерпуль”га қарши кечадиган жуда
муҳим учрашувда қатнашиши сўроқ остида турибди.
Бугун иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. "Реал”
ўз майдонида "Бавария”ни қабул қилади.