Виланова икки йил давомида ошқозон саратони билан курашиб келди. Ушбу хасталик
туфайли у "Барселона” клубидан кетишга мажбур бўлганди.
Бугун у аҳволи оғирлашиб касалхонага келтирилган ва операция қилинганди.
Афсуски, бу операциядан кейин у ўзига келмай оламдан кўз юмди.
"Барселона» бош мураббийлигида Виланова Испания чемпионатида 2012/13 йилги
мавсумда ғалаба қозонганди. У ўшанда жамоа билан Ла лигада рекорд ҳисобланган
100 очко жамғаришга муваффақ бўлганди.