Япониядаги сув тошқинлари чоғида 42 киши ҳалок бўлди
Японияда содир бўлган сув тошқинлари ва ўпиришлар оқибатида 42 киши вафот этди, дея хабар беради korrespondent.net нашри.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, 43 киши бедарак йўқолган саналмоқда. Хиросима ҳудудида 3000 га яқин қутқарувчилар ахолини эвакуация қилиш ва бедарак йўқолганларни излаш билан банд.
Сув тошқинлари оқибатида 100 000 дан ортиқ одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.