Япониянинг Тотиги префектураси дўконларида лимон ва қулупнай таъмига эга сосикалар сотилмоқда.
Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, бу сутли сосискалар энг сара гўштлардан тайёрланган бўлиб, уларга табиий ранг ва таъм берувчилар қўшилган. Уларнинг инсон саломатлиги учун ҳеч қандай зарари йўқ, деб ёзмоқда Kedem.
Сосискаларни ҳатто болаларни овқатлантиришга ҳам тавсия қилишмоқда. Уларни қовуриш, қайнатиш ва иситиш мумкин. Бир ўрамдаги минисосиска 200 йен, яъни 1.85 доллар туради.