Yaponiyada dunyodagi eng katta tezlikka ega lift taqdim etildi
Япониянинг электротехника ишлаб чиқарувчи, йирик Hitachi Ltd
компанияси 21 апрель куни дунёдаги энг катта тезликка эга лифтни тақдим этди.
Ушбу лифт 72 км/соат тезлигида ҳаракат қила олади.
Япониянинг NHK телеканали хабар қилишича, лифт 1 дан 95 қаватга 43 сонияда
кўтарила олади.
Бунга қадар дунёдаги энг тез лифт 60,6 км/соат тезлигида
ҳаракат қила оладиган Тайван лифти ҳисобланар эди. Hitachi компанияси
мутахассисларининг сўзларига кўра, ушбу тезликка улар кучли двигатель ва енгил
трослар орқали эришишган.
Ушбу янги лифтлар кейинги йилдан Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида
қўрилаётган баландлиги 530 метр бўлган, 111 қаватли бинода ишлатилади.