Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимованинг куёви, хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов ҳамкасби Жаҳонгир Позилжонов билан дуэт куйлаши мумкин.
Элдор Қаюмов сўзи ва Ботир Алиев мусиқаси билан яратилган мазкур қўшиқ “Ҳадича” деб номланади.
Илгари Зуҳриддинов “Лайло, опанг қани?”, “Муяссархон” сингари ашулалар куйлаган эди.
“Икки хонанданинг йўналиши, уларнинг “бақироқ”лиги ҳам бир-бирига мос тушганлигига қойил қоляпмиз-у, аммо улар ижросидаги қўшиқни мухлислар қандай кутиб олиши мумкинлигини тасаввур қилолмаяпмиз”, - деб ёзади “Даракчи” нашри.