Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Efir Sirlari - Soundtrack 3
. Ko'sem - Soundtreck music (Turk serial)
. Vorislar - Some Other Day (serial korea)
. Sevgi iztirobi - Soundtreck (Turk serial)
. Pazanda - Sad Love
. So'nmas Sevgi - I Love You [soundtreck]
. Oppog'oy Zamonaviy talqinda-Белоснежка.2012 (soundtreck)
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - piano music soundtreck
. Sevgi Iztirobi - Yllar Sonra (turk seriali)
. Qo'rqmas - soundtreck
. Ishq Ertagi - Title sound
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Tabib-He yo Jin hikyo (soundtreck koreya)
. Sevishganlar - soundtreck (OST serial kareya)
. Ayol Qalbi - You can't say
Главная » Файлы » SOG'LIK

Buyragingiz haqida hamma narsa

Нефролог шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Нозима Бобожонова маслаҳат беради

Нефритми ё гломерулонефрит?

Буйракнинг яллиғланишидан келиб чиқадиган нефрит (ёки гломерулонефрит) да асосан буйрак коптокчаларининг томирлари ҳам зарарланади. Касаллик кўпинча ангина ёки стрептококклар қўзғатувчи юқори нафас йўллари хасталигидан кейин юзага келади. Баъзида ўпка яллиғланиши, дифтерия, тошмали терлама ёки ич терлама, қаттиқ совқотиш ҳам нефритга сабаб бўлиши мумкин.

Буйрак тушиши

Нефроптоз – буйракнинг тушиши (яъни, ўз ўрнидан пастга силжиши) демакдир. Туғма нефроптоз буйракни ушлаб турувчи бойламларнинг нимжонлиги оқибатида келиб чиқса, орттирилган нефроптоз эса шикастланиш, баъзан қисқа фурсатда жуда ориқлаб кетиш  натижасида ёки ҳомиладорликдан сўнг қорин девори мушакларининг кучсизланиши оқибатида келиб чиқади. Дастлабки босқичда буйракнинг пастки қисми қўлга илинса (соғ одамда буйрак қўлга уннамайди),  иккинчи босқичда буйрак тўлиқ сурилади, учинчи босқичда ҳар томонга суриладиган бўлиб қолади. Нефроптознинг бошланғич даврида бемор деярли ҳеч нарса сезмаслиги мумкин. Фақат вақти-вақти билан (айниқса кўп юриб ёки чопиб келгандан сўнг) буйрак, қорин, киндик соҳасида белга ё қовуққа бериладиган оғриқ пайдо бўлади.

Кейинчалик буйрак томирлари кўпроқ чўзилиб, торайиб боради. Оқибатда буйракнинг қон билан  таъминланиши ёмонлашади. Энди бемор нафақат оғриқнинг зўрайганидан, балки унинг қайта-қайта (ҳатто буйрак санчиғи даражасида) безовта қилишидан ва пешоб рангининг ўзгарганидан шикоят қила бошлайди. Пешоб таҳлил қилинганда эса оқсил ва эритроцитларнинг кўпайгани аниқланади. Хасталикнинг  учинчи босқичи нефроген гипертония (буйрак хасталиги оқибатида қон босимининг кўтарилиши) ва қонли пешоб каби асоратлар билан кечади.

Нефроптозни даволаш консерватив (операциясиз) ва оператив усулда олиб борилади. Консерватив усул деганда асосан бандаж тақиш, қорин деворини мустаҳкамлаш ва қорин бўшлиғи босимини ошириш йўли буйракни ўз ҳолига келтириш кўзда тутилади. Бандаж қорин пастидан тепага қараб ўралиши, қорин деворини бир текис сиқиб туриши, уни эрталаб ётган ҳолда қўйилиши, кечқурун уйқудан олдин ечилиши керак. Бандаждан узоқ муддат фойдаланиш қорин девори мушакларининг кучсизланишига олиб келади. Даволаш мақсадидаги жисмоний машқлар, эрталабки бадантарбия, сузиш жуда фойдали.

Операция усули (нефропексия)да эса  тушган буйрак ўз ўрнига қўйилади ва яна тушмайдиган қилиб мустаҳкамланади. Бу усул нефроптознинг асоратлари юзага келмасдан илгари амалга оширилса, кўпроқ самара беради.

Яллиғланиш

Пиелонефрит  (буйрак жомининг яллиғланиши) касаллигидир. Эт увишиши, тираб-қақшаш, тана ҳароратининг кескин кўтарилиши, қаттиқ терлаш, белнинг бир томонида ёки умуртқа поғонасининг икки ёнида оғриқ туриши, кўнгил айнаши, қайт қилиш, оғиз қуриши, мушакларнинг безиллаб оғриши сингари ноҳуш ҳолатлар пиелонефритга хос белгилар саналади. Бунда беморнинг буйрагидан сийдик ажралиши қийинлашади. Пешоб текширилганда унда лейкоцитлар ва микроблар кўплиги аниқланади.

Шуни айтиш керакки, сурункали пиелонефрит йиллар давомида ҳеч қандай белгисиз кечиши ҳам мумкин, у фақат сийдикни текшириш йўли билангина аниқланади. Белнинг бир оз оғриб туриши, сал иситма чиқиши ва бош оғриғи унчалик кучли бўлмагани учун бемор дўхтирга кўринмасдан юраверади. Лекин сурункали пиелонефрит вақти-вақти билан кучайиб боради, бунда албатта тегишли муолажа олиш зарур. Акс ҳолда буйракнинг сийдик ажратиш фуекцияси ўзгаради, буйрак тўқимаси  иши ҳам аста-секин издан чиқади. Натижада тана азотли чиқиндилар билан заҳарланади.

Уч хил тош, учта дард...

Буйрак тошлари жойлашишига ва ҳажмига қараб турлича бўлади. Масалан, урат, оксалат, фосфат тошлари  сийдикда шовул кислотанинг кўпайиб кетиши натижасида чўкмалар пайдо бўлишиданк сўнг келиб чиқади. Кальций тузининг сийдикдан кўп ажралиб чиқиши оқибатида ҳам тош ҳосил бўлади. Хасталикнинг бу турини даволаш учун парҳезга қатъий риоя қилиш керак. Таркибида шовул кислота ҳамда таркибида тузлар мавжуд бўлган маҳсулотлар  (масалан, шовул, исмалоқ, лавлаги, картошка, анжтр, олхўри, қулупнай, какао, шоколад, қора чой)ни истеъмол қилмаган маъқул. Аксинча, магнийга бой маҳсулотлар(масалан, наъматак, ёнғоқ, сабзи, ўрик, гречиха, арпа, кашнич)ни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Булар организмда оксалат тошлари ҳосил бўлишига йўл қўймайди.

Буйрак тоши касаллиги бор бемор семириб кетишдан сақланиши, жисмоний ҳаракатда бўлиши, ҳамир овқатлар, нон, шакарни иложи борича кам ейиши керак. Қон-томир, юрак ҳасталиги бўлмаса, бир кунда икки литргача суюқлик ичиши мумкин.  Чунки суюқлик тошларни ювади. Спиртли ичимликлар ичиш асло мумкин эмас. Ичкилик организмдаги тузларнинг эришига тўсқинлик қилади. Бемор шифокор белгилаб берган парҳезга қаттиқ риоя қилиши зарур.

Халқ табобати

Тошларни майдалаш учун
Тошларни майдалаш учун даволаниш мобайнида бемор уй шароитида қўшимча муолажаларни қўллаши, яъни халқ табобати усулларидан фойдаланиши мумкин.

Бўйимодарон ўсимлигидан Ибн Сино буйрак тошини майдалашда ва туширишда фойдаланган. Бунинг учун бўйимодаронни гуллаган пайтида гули билан узиб олиб, сояда қуритилади. Дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайнаб турган сув қуйилади ва ўсимликнинг ер устки қисмидан бир ош қошиқ солиб, 1 соат дамланади. Сўнгра докадан сузилади. Дамламадан кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилади. Бемор 10 кундан сўнг 3-4 кун дам олиб муолажани яна такрорлайди.

Ибн Сино малҳамлари

Семизўт ўсимлиги таркибида кўп миқдорда витамин C, қанд, алкалоид, гликозид, фосфор, кальций унсурлари бор, Ибн Сино унинг дамламасини буйрак хасталикларини даволашда қўллаган ва ўта шифобахш эканлигини алоҳида таъкидлаган.

Дориланмаган қовун эти ҳам бу касалга даводир. Узум шарбатини истеъмол қилиб туриш янада фойдали. Бундан ташқари, Ибн Сино беҳининг сиқиб олинган шарбатига асал ва сирка қўшиб шифобахш дори тайёрлаган.

Саримсоқ ва турп кони фойда

Маккажўхори ҳам буйрак безларининг фаолиятини яхшилайди. Қадимий Шарқ табобатига оид қўлёзмаларда қуйидаги шифолар хусусида айтиб ўтилган: нўхатни эзиб, бир чойнакка аччиқ қилиб дамлаб, мунтазам ичиб юрилса, буйрак ва қовуқда пайдо бўлган тош тушиб кетади, саримсоқни пишириб, турп уруғи билан бирга истеъмол қилинса, буйрак тошининг тушишига ёрдам беради.



Қумга қарши
100 грамм томирли барра петрушка ва бир дона каттароқ сельдерей томирини майдалаб тўғраб, унга 100 грамм тоза асал ва бир литр сув қўшилади, сўнгра паст оловда қайнагунча аралаштирилади ва сўнг уч кун тиндириб қўйилади. Кейин яна бир литр сув қўшиб қайнатилади ва совутмасдан туриб докадан сузилади. Тайёр бўлган ичимлик уч ош қошиқдан овқатдан олдин ичиб турилса, буйракдаги қумни туширади.
Буйрак оғриғига қарши
Буйракда пайдо бўлган тош кишига азоб берса, безовта қилса, темиртиканак ўсимлигидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ўсимликнинг юқори қисмидан дамлама тайёрланади. Шу дамламага ток зангининг кулини аралаштириб ичиб туриш тавсия этилади.

                                                      Г. Жамилова ёзиб олди


Категория: SOG'LIK
Просмотров: 7233 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Buyrak
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 22:24
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное