Лондонда Қўшма қироллик ҳудудидаги илк бир жинсли никоҳ
расман рўйхатдан ўтди.
Бир жинсли никоҳ тўғрисидаги қонун 2013 йилнинг июлида Англия ҳамда Уэльсда
қабул қилинган эди. Илк аризалар эса 2014 йилнинг 13 март
кунидан қабул қилина бошланди.
Шотландияда ушбу қонун жорий йилнинг август ойидан кучга киради. Шимолий
Ирландия ҳозирча ушбу қонундан воз кечмоқда. Ўтказилган сўровнома
натижаларига кўра, Британиянинг 70 фоиз аҳолиси бир жинсли никоҳ
тўғрисидаги қонунни маъқулламоқда.