Британиялик боғбон Тони Гловер Лестершер қироллигида истиқомат қилади. Гиннеснинг рекордлари китобига дунёдаги энг йирик пиёз сифатида киритилган ушбу сабзавотнинг оғирлиги 8,5 килограммни ташкил қилади. Бу ҳақда Day.az нашри хабар беради.
Ушбу пиёзни етиштириш учун у бир йил тер тўкди. Кўзланган мақсадга эришиш учун у иссиқхонада белгиланган намликни ушлаши, қуёш нурининг ўрнини босувчи лампаларнинг ёниб туришини, ҳавонинг азот билан таъминлашини назорат қилиши лозим эди. Машаққатли меҳнатдан сўнг у дунёдаги энг йирик пиёзни етиштирган боғбон сифатида рекорд ўрнатди.
Эслатиб ўтамиз, дунёдаги энг йирик пиёзни етиштириш рекорди 2012 йили Питер Глейзбрук томонидан ўрнатилганди. У 8 килограмм 200 граммлик пиёзни етиштирганди.