Британиянинг Лестершир графлигидаги кичик бутхонада олиб бораётган қазилма ишлари давомида археологлар бундан 700 йил аввал кўмилган икки инсоннинг скелетларини топишди.
Мутахассисларнинг фикрларига қараганда бу икки скелет севишган инсонларники. Чунки скелетлар бир-бирининг қўлларини ушлаб ётганликлари кўриниб турарди, дея ёзади lifenews.ru нашри. Айнан ушбу фикрни скелетлар устида ўтказилган радиоуглерод таҳлили ҳам тасдиқлаган.