Amerikalik jurnalistni o‘ldirgan jallod ismini aniqlandi
Британиянинг MI5 ва MI6 махсус хизматлари америкалик журналист Жеймс Фоулни ўлдирган жаллод исмини аниқлади, деб хабар беради The Sunday Times нашри.
Хабарда ёзилишича, у келиб чиқиши британиялик бўлган 23 ёшли террорчи Абдул-Мажид Абдул Бари бўлиб чиқди. Шунингдек, Абдул-Мажид репперлик фаолиятини ҳам олиб борган.
Маълум бўлишича, у бир йил аввал Лондондаги, баҳоси 1 миллион фунт стерлингга тенг бўлган данғиллама уйдан чиқиб кетган. У Жиҳоди Жон тахаллуси билан машҳур бўлган.
Аввалроқ, Британия ҳукумати америкалик журналистни ўлдирган жаллод инглиз тилининг Лондон лаҳжасида гапиргани сабабли тергов ишини бошлаганди.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни аввал ижтимоий тармоқларда америкалик эркин журналистЖеймс Фоулни қатл этиш жараёни акс этган видеолавҳа пайдо бўлганди.