«Ироқ ва Шом ислом давлати» террористик ҳаракати жангарилари америкалик журналист Жеймс Фоулини қатл этишди. Журналист икки йилдан бери бедарак йўқолганлар рўйҳатида эди.
Журналистнинг қатл жараёни туширилган, "Message To America" (АҚШга мактуб) деб номланган видео 19 август куни ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, жангарилар АҚШдан харбийларни олиб чиқиб кетишни талаб қилишган. Акс ҳолда, улар асрдаги яна бир журналист Жоэл Сотлоффни ҳам ўлдиришлигини маълум қилишди.
Сураткаш Фоули ўлимидан аввалги мурожаатида ўлимида АҚШ ҳукуматини айблади.
Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон америкалик журналистнинг қотили британиялик бўлиши мумкинлигини айтди. Чунки у видеолавҳада инглиз тилининг Лондон лаҳжасида гапирган.
"Биз видеодаги кишининг шахсини аниқламадик, аммо, унинг британиялик эканлиги таҳмин қилинмоқда",-деди бош вазир.