Олдин ҳам иқтидорли ва ёш хонанда Жасур Ғоипов "Бу ёмғир
эмас” номли таронасига клип суратга олаётгани хусусида хабар берган эдик.
Куни-кеча тасвирга олиш ишлари ўз ниҳоясига етди.Бу гал
видеоклипнинг сюжет қисми пойтахтимиздаги файзли хонадонлардан бирида суратга
олинди. Унда машҳур актёр Йигитали Мамажонов ҳамда иқтидорли актриса Асал
Шодиевалар суратга тушишди. Қўшиқнинг мавзусидан келиб чиққан ҳолда мазкур икки
партнёр сунъий ёмғир остида қолишлари лозим эди. Буни қарангки, айнан тасвирга
олиш куни ҳаво ҳам анчагина салқинлашди. Боз устига сунъий ёмғир суви
муздаккина эмасми... Эслатиб ўтамиз, мазкур ғоя ва сценарий бошловчи Жамшид
Хожиниёзовга тегишли.
Режиссёр Жасур Шаметов эса уларни узоқ вақт давомида муздек
сув қуйилиб турган сунъий ёмғир остида ушлаб турган экан. Албатта, режиссёр
клипнинг таъсирчан чиқиши учун саҳна кўринишини қайта-қайта олиши шарт эди-да. Актёр
ва актрисанинг ҳам матонати, касбига бўлган садоқатига ҳам қойил қолмай илож
йўқ. Улар режиссёр талаби билан айтилган рольни маромига етказиб ижро
этишди.
Клип тарбиявий аҳамиятга эга жиҳатлари билан эсда қоларли
даражада ажойиб чиқса ажаб эмас. Чунки унда рамзий маънона ифода этувчи кўплаб
кадрларни томоша қиласиз. Қисқа вақт ичида, премьерадан сўнг, албатта, сайтимиз
орқали биринчилар қаторида.