Бугун эса навбатдаги ижод намунаси "Ўзбегим
Таронаси" радиосида премьера қилинди. "Минг афсус" номли тарона
Жасур учун алоҳида ўрин тутиши маълум қилинди. Устози - "Болалар"
гуруҳи солисти Тоҳир Содиқов ҳонишлари ва йўналиши барқ урган тарона
тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. "Минг афсус" қўшиғининг
сўзи, мусиқаси, қолаверса аранжировкаси Зоҳид Рихсиевга тегишли. Айнан ҳозирдан
сиз ҳам бу таронани тинглаш имкониятига эгасиз.
Яна бир маълумотни эшитиб, бошимиз кўкка етди. Тоҳир
Содиқов концертининг яна бир сири ошкор бўлди. Маълум бўлишича, 7-8-9 март
кунлари "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтадиган "Болалар
шоу" концерт дастурида Жасур Ғоипов ҳам иштирок этиши кутилмоқда.