Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси гидрометеорология хизмат марказининг хабар қилишича, юртимизда ҳаво ҳарорати 42 даражага кўтарилиши кутилмоқда.
18-21 июнь кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 37- 40, баъзи жойларда 42 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 37- 42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 33 - 38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 37- 42 даража иссиқ бўлади.
|