Телеэкранларда кўринмай қолган, радио
тўлқинларларда қўшиқлари умуман янграмай қўйган реп хонандаси Шохруҳ
Россияга отланди.
У шу йилнинг 29 июнь куни Москва, 2 июль куни эса Пенза шаҳарларида ўзининг илк
яккахон концерт дастурини тақдим этишни режалаштирган.
Маълумотларга қараганда, мазкур концерт фақат жонли ижрода
бўлиб ўтади. Яна бир кўзга кўринган реп ижрочиси Шаҳриёр эса куни кеча дўстлари
актёр Фарруҳ Соипов ҳамда хонанда Суҳроб Кенжаев билан "ХХХ” ресторанида шоу
концертини ташкил этишди.
Икки реп хонандасининг танаффуси нима учун бу қадар узоққа чўзилаётгани ҳамон
мавҳумлигича қолмоқда. Яқин орада улар билан боғлиқ бошқа ҳақиқатлар ҳақида
эксклюзив интервьюни тақдим этамиз.