"Во ажаб" - Ғуломжон ва Муножот қўшиққа клип олишади
Режиссёр Шерзод Шоҳалилов "Севги фариштаси-2" фантастик комедия жанридаги янги фильмни суратга олиш ишларини бошлаб юборди
Бош ролларда Мурод Ражабов, Раъно Ярашева,
Алишер Узоқов, Асал Шодиева ва Дилниёз Ғаффоров. Мазкур картина
аввалги фильмнинг давоми сифатида суратга олиняпти. Актёр Алишер Узоқов бу
фильмда ҳам дўстининг бахти учун елиб-югуради.
Tarona.net сайтида кенг муҳокама қилинган ва аксарият томонидан
илиқ кутиб олинган Ўзбекистон халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов ҳамда
Муножат Йўлчиевалар томонидан куйланган "Во ажаб" таронаси эса ушбу фильмга саундтрек сифатида куйланади. Шунингдек, тез кунларда ушбу дуэт қўшиққа клип суратга олиш ҳам режалаштириляпти.
Ушбу қўшиқни яна бир бор тинглаб кўришингиз мумкин.