Uzonline интернет сифати ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
"Ўзбектелеком” АК хизматларини кўрсатувчи Uzonline савдо
белгиси 20 ноябр куни (TShK) интернет хизматининг сифати ёмонлашиши мумкинлиги
ҳақида огоҳлантирди.
Компания мазкур муаммо Россия ҳудудида олиб борилаётган авариявий ишлар
муносабати билан юзага келиб, соат 01:00 дан 07:00 гача давом этиши
мумкинлигини маълум қилди ва мижозлардан вақтинчалик ноқулайлик учун узур
сўради.