Ucell 2013 йилда тармоқ ривожига 300 миллиард сарфлади
Ucell мобил алоқа оператори 2013 йилда тармоқ ривожи ва
кенгайиши учун 300 млрд. сўм сарфлади.
Бу ҳақда компания бош директори Осман Туран, Uzdaily.uz нашрига хабар
берди. Осман Тураннинг маълум қилишича, компания ўз фаолиятини
ривожлантиришда энг яхши дунё тажрибаларидан фойдаланиб келмоқда, айнан
ана шу мақсадларда 2013 йилда Ucell тармоғи ривожига 300 млрд. сўм
йўналтирилган.
Ucell Ўзбекистонда энг йирик солиқ тўловчилардан бири ҳисобланади. Фақат
2013 йилда компания 280 млрд. сўмдан ортиқ солиқ тўлаган. Ҳисобот даврида
Ucell ҳомийлик лойиҳалари Ўзбекистонда 11 млрд. сўмни ташкил қилди.
Бир йил ичида компаниянинг савдо ва хизмат кўрсатиш офислари томонидан 600
мингдан ортиқ мижозга хизмат кўрсатилди, Call Center ходимлари томонидан
эса 6,5 млн. қўнғироқларга жавоб қайтарилди.