TVM телеканали 21 октябрдан ўз теле эфирларини вақтинча
тўхтатгани хақида расмий баёнот қилди.
Баёнотда маълум қилинишича, канал ўз
телеэфирларини янги форматга ўтиши сабабли тўхтатган.
Телеузатишларнинг янги формати телеканал ривожланишнинг янги босқичига самарали
ўтиш учун имконият яратади. Янги формат телевидениенинг энг юқори
стандартларига жавоб беради.
Айни дамда барча кўрсатув ва лойиҳалар яратилишда давом
этмоқда, TVM ходимлари эса аввалги штат режимида фаолият юритишмоқда.
TVM канали жамоаси вақтинчалик танаффусдан сўнг ўз
лойиҳалари ва янги ғоялари билан ҳурсанд қилишда давом этади. Канал ишга тушиш
муддати хақида ҳеч қандай хабар бермаган.