Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Saroy Javohiri-Soundtreck6
. Osiyo-Asi [soundtreck]
. Qirol va Kanizak - Soundtreck
. Muxabbat va Extiros - soundtreck (Offical)
. Merlin-Soundtreck
. Sevgi Iztirobi - Anlatamam
. Qor Alangasi - Soundtreck [Dream]
. Qish Sanatasi-Soundtreck
. Efir Sirlari - Soundtrack 2
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Lyn My Destiny
. Qish Sanatasi - Soundtreck
. Qalbim Chechagi-soundtreck3
. Vorislar - Soundtreck (serial korea)
. Iyun Oqshomi - Yagmur (soundtreck)
. Sa Rasta Rastare-soundtreck (Indea)
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Тоҳир Содиқов: “Концертимга томошабинни мажбуран чақирмаганман, аммо...”

"Энди мен журналист” лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси, шоумен, телебошловчи сўнгги вақтларда клипда рол ўйнашни ҳам бошлаб юборган ижодкор Даврон Кабулов. Бу қанташчимиз ўйлай ўйлай "Болалар” гуруҳи яккахони Тоҳир Содиқовдан суҳбатлашишга қарор қилди...

Даврон Кабулов: — Мен ва меннинг тенгдошларим "Болалар” гуруҳи қўшиқлари билан улғайишган, десам адашмайман. Мактабда ўтган тадбирларда, туғилган кунларда айнан шу гуруҳ қўшиқлари билан вақтимизни чоғ ўтказганимизни яхши эслайман. Аммо ўша пайт бир кун келиб бу инсондан ўзимни йиллар давомида қизиқтирган саволларга тўғридан тўғри жавоб олишим ҳақида ўйламаган эканман. Бугун "Даракчи” менга берган имкониятдан тўла фойдаланиб саволларимга жавоб топишга ҳаракат қиламан. Аммо интервьюда оддий, ҳамма журналистлар берган саволлар бўлмайди. Ноодатий, шу билан биргаликда қизиқарли саволларни беришга ҳаракат қиламан.


— Ассалому Алайкум, Тоҳир ака!

— Ваалайкум  Ассалом. Марҳамат, Ҳуш келибсизлар!

(Хонанданинг студиясига ташриф буюрар эканмиз у бизни илиқ кутиб олиб ичкарига таклиф қилди. Қисқа сўрашувдан сўнг интервью бошланди)


— Сўнгги пайтларда хонандаларнинг клипида бошқа машҳур хонандаларнинг рол ижро этиши урфга кирган. Сизнинг бунга муносабатингиз қандай?

— Шахсан мен, клипларни халққа "едиришнинг” бундай бир йўлини унчалик ҳам яхши тушунмайман. Назаримда, бу каби йўлни ўз клипини тезроқ оммалаштиришни истаганлар қилади. Яна билмадим...


— Йўналишингиз - замонавий эстрада. Айтингчи, миллий йўналишдаги қайсидир қўшиқни эшитиб шуни мен ҳам маромига етказиб куйлаган бўлардим деганмисиз?

— Ўзбек классикасини куйлаш учун биринчи навбада бунга хонанданинг ўзи тайёр бўлиши керак. Агар у танлаган қўшиғини маромига етказиб куйлашига кўзи етса бунга қўл уриши керак, деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, ўша қўшиқларни куйлашга овоз имкониятлари ҳам мос тушиши керак.


— Демак, бу иш сизнинг қўлингиздан келмаслигини тан оласиз?

— Албатта! Меннинг йўналишим бошқа. Мен ўзим қойил қила оладиган йўналишни танлаганман. Агар миллий йўналишдаги қўшиқларни эшитиб, куйлаб улғайганимда эди бу мен учун муаммо бўлмасди...


— Илгари бир қўшиқнинг хит даражасидаги "умри” камида бир йилдан ошар эди. Бугун эса уларнинг "яшаши” жуда қисқарган. Яъни хонанда куйлаган қўшиқ бир икки ой хит бўлиб, сўнг бошқа ҳамкасби ундан яхшироқ қўшиқ ижро этиб қолгудек бўлса ундан олдинги қўшиқ ўз-ўзидан одамлар эътиборидан четда қолиб кетяпти. Сизнингча бунга нима сабаб бўляпти?

— Менимча ҳар бир инсоннинг ўз "хити” бор. Яъни шундай тингловчилар бўладики, хонанда ҳар қандай хит қўшиқ куйламасин, у учун доим бир қўшиғингизгина хит бўлиб тураверади. Бунга сабаб ўша қўшиқ билан боғлиқ хотиралар бўлса керак. Бугун бизнинг шоу бизнесимиздаги ҳолат эса аслида дунёнинг ривожланган давлатлар эстрадасида бўлган, бўлаётган ва бўладиган жараён.. Олдиндан қўшиқнинг "умрини” белгилаш эса жуда қийин. Баъза ярим соатнинг ичида ёзилган қўшиқ ҳақиқий хит бўлиб йиллар давомида тайёрлаган қўшиғингиз одамларга ёқмай қолиши мумкин.


— Сизнинг нечта қўшиғингиз узоқ вақт одамлар ёдида қолади, деб ўйлайсиз?

— Бу саволга жавоб бериш жуда қийин... Аммо мана бу йил "Болалар” гуруҳининг ташкил қилинганлигига 24 йил бўлган бўлса, ижодимизнинг илк йилларида куйлаган қўшиқларимизни ҳозиргача сўрашади. Нокамтарликка йўймангку, аммо кам бўлса ҳам,  одамларнинг ёдида умрбод  сақланиб қоладиган қўшиқларимиз бор деб ўйлайман. 


— Юқорида жуда оз  фурсат ичида ёзилган аммо ҳақиқий хит даражасидаги қўшиқлар ҳақида гапирдингиз. Биламанки, сизнинг репертуарингиздаги "Кел яшайлик биз бирга” таронаси жуда қисқа муддат  ичда яратилган. Жиянингизнинг висол оқшомида уларга совға сифатила куйлаган бу қўшиқни омма эътиборига ҳавола этиш ниятингиз бўлмаган эди...

— Ҳа тўғри. Балки қўшиқдаги сўзлар самимий, айнан икки ёшнинг дилидаги гаплар бўлгани учун шундай оммалашгандир? Бугун аксарият тўйларга айнан шу қўшиқни куйлаш учун бораман. Сабаби келин куёвлар бу таронага рақсга тушишни одат қилишибди...

— Сиз ҳақингизда тўй маросимларининг ташкилотчилари унчалик ҳам илиқ фикрда эмас. Айтишларича тўйларга жуда кеч, олдиндан келишган вақтга бормас экансиз?

— Бу масалани мантиқан ўйлаб қарасак мени танқид қилишга, устимдан арз қилишга сабаб йўқ. Йўл, тўйхоналарнинг бири шаҳарнинг бу четида бўлса иккинчиси бошқа тарафда. Шунинг учун ҳам мен доим ўша кунга айтилган тўйнинг фақат биринчисигагина айтилган вақтга бораман. Кўчада тирбандлик, светафор, йўл-ҳаракати қоидалари деган гаплар бор. Шу сабабдан ҳам мени тўйга чақирганларга "вақтим бўлиши билан кириб ўтаман” дейман.


— Сўнгги уч йил ичда эстрада оламига кириб келган ва сизнинг эътирофингизга сабаб бўлган учта ёш хонандани санаб беролисизми?

— (Бироз ўйланиб) Шоҳруххон, Улуғбек Раҳматуллаев ва "Божалар” гуруҳи...


— Тоҳир ака мени тушунмадингиз айнан сўнгги уч йил ичида... Сиз санаган хонандаларнинг ўзбек эстрадасига кириб келганига анча бўлган.

— Демак улар энди энди менга маъқул бўлган, яхши қўшиқларни куйлашаётгандирки, мени эътиборимни тортишди...


— "Божалар” ҳақида гап очдингиз. Гуруҳ яккахони Жаҳонгир Позилжонов деярли барча интервьюсида сизни устоз деб такидлаб ўтади. Бу гуруҳга яхши устозлик қила олдим деб ўйлайсизми?

—  Бу гуруҳ фаолиятига назар ташласак, менимча ёмон ишлашгани йўқ. Бу гуруҳга телевидиние, радио, матбуот умуман халқдан талаб катта бўляпти. Демакки, ҳаммаси яхши. Уларга яхши устоз бўла олдимми ёки йўқ - бу иккинчи масала. Мен уларга шунчаки туртки берганман, йўл кўрсатганман, холос. Қолган ютуқларига эса уларнинг ўзи эришиб, бугунги даражага етишган.  


— Бугунги эстраднинг асоси тўй бизнесига қурилганилигини қандай...

- (Даврон гапини тугатмай турибоқ унинг гапни шартта бўлиб) Бу 2000 йилдан кейин бутун жаҳон эстрадасида анъана тусига кирган ҳолат. Бугун дунё таниган "супер”, "мега” хонандалар ҳам турли тўй, базм ва бошқа  маросимлардан пул ишлашяпти. Бу фақат биздагина кузатилаёган жараён   эмас.


— Аммо хорижий хонандалар ўзларининг клип ва концертлардан ҳам жуда катта фойда кўришади-ку... Бизда эса буни кузатиш қийин. Бизнинг хонандалар клип ва концерт қилиш учун аксинча ўзи пул сарфлаб, хатто зарар қиладиганлари ҳам йўқ эмас...

— Очиғини айтганда, бугун шундай муаммолар бўляпти. Илгари клип олиш ҳам концерт ташкилаштириш ҳам бугунгидек қийин эмас эди. Бугун бир кунлик концерт ўтказиш учун анча югуришга тўғри келади. Реклама, ташкилий ишлар ҳам кўп  вақтни олади.  Бундан ташқари одамлар ҳам фалон пуллик чиптани харид қилмасдан осонгина тўйга чақириб, севган хонандасини қўшиқларини тинглашни афзал билишяпти.

— "Болалар” гуруҳининг сўнгги 2013 йил концерти ҳақида кўп танқидий фикрлар эшитдим. Айтишларича чипталар томошабинларга мажбуран сотилган экан. Кўпинча бу ишлар ташкилотчиларнинг фаоллиги билан амалга оширилади. Сабаби улар ҳам хавф-ҳатарни олдини олиш учун турли ташкилотларга чипталарни "ўтказишади”?

— Замон шуни талаб қиляпти. Одамларга қулайлик яратиб бериш керак. Бугун одамлар ўз ташвишига шу даражада ўралашиб қолганки, вақт ажратиб кассадан чипта сотиб олишга имконияти йўқ. Бундай ҳолатда ташкилотчилар томонидан берилган чипта уларга анча қулайлик яратади. Бундан ташқари, бирор бир ташкилот раҳбарияти ўз ходимларига чиптани сотгани билан агар концертга келишни ўзи истамаса, келмай қўя қолади.


— Лекин концертингиздан кейинги газеталарда берилган маълумотларга қараганда концертингизга чипталар айнан мажбурлаб сотилган, деган фактлар келтирилган. Наҳот, "Болалар” гуруҳи одамларга мажбурлаб чипта сотиш даражасига тушиб қолган бўлса?

— Бўлиши мумкин эмас. Концертимга чипталар мажбурлаб сотилмаган. Ҳар хил одамлар бор. Уларнинг мен ҳақимда гапирган  бўлар бўлмас гапларни ҳозир муҳокама қилишга эса тоқатим йўқ.

— Сўнгги концертларингизнинг "фишкаси” ўзингиз, эмас фақат лазер чироқлари бўлиб қолаётгани ғалати туйилмаяптими?

— Нега энди ғалати бўлиши керак? Одамлар концертда келиб нафақат дам олиб, қўшиқ тинглаши керак, балки ҳақиқий шоу дастурнинг, ҳақиқий томошанинг  гувоҳи бўлиши керак деб ҳисоблайман.


— Илгари бир йилда камида иккита янги қўшиқ яратардингиз. Ҳозир эса камроқ ижод қилаётгандексиз...

— Бу фикрингизга қўшилмайман. Ҳозир ҳам янги қўшиқлар бор. Фақат уларни оммага тақдим этишда шошилаётганимиз йўқ. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Режалаштирган ишларимиз бор.

 

 

Диктафон ўчирилгач...


— Айтингчи, охирги марта қачон радарга тушгансиз?

— Бундан икки ой илгари хавфсизлик  камарини тақмаганим учун ЙҲХБ  ҳодимидан дакки эшитиб белгиланган миқдорда жарима тўлаган эдим. Радарга эса сўнгги марта қачон тушганим эсимда йўқ. Ҳозир аксарият йўлларда тезликни соатига 50 километрдан  ошириш мумкин эмас. Илгари эса 70 тезликда юриш мумкин эди. Шу тезликка ўрганганим учун бўлса керак, ўзим билмаган  ҳолда кўп тезликни оширишимни биламан (кулади).

— ЙҲХБ  ҳодимлари билан муносабатингиз қандай улар билан тортишиб турасизми?

— Улар билан гап талашиб бўладими? (кулгу кўтарилди). Жиддий гапирадиган бўлсам бу соҳа вакиллари билан ҳеч қачон "сен-мен”га бормаганмиз. Доим яхши муомалада бўлиб келганман. Улар ҳам ўз ўрнида менинг ҳурматимни жойига қўйишади. Аммо бу қонунни бузсам ҳам мени кечиришади дегани эмас, доим хатойимга яраша жазойимни олганман...

— 90 дақиқа телевизор қаршисида михланиб футбол ўйинини томоша қилганингизни эслай оласизми?

— (Ўйланиб) Йў-ў-ўқ... Мен футболнинг ашадий мухлисларидан эмасман. Тўғри болалигимда бу ўйинни мазза қилиб ўйнардим. Ўша пайт қизиқишим бўлган. Аммо бугун вақтим йўқлигиданми, билмайман футболни кам томоша қиламан. Йилда бир-икки марта дўстларимни қистови билан мухим ўйинларни кўришим мумкин ҳолос.


— Бир ойда оилангизга, ўзингизга ва ижодингизга қанча пул сарфлайсиз?

— (ўйланиб) Менимча, энг кўп маблағ оила учун сарфланади. Аниқ миқторини санамаганман...


— Ўзингиз учун пул аяганмисиз?

— Йўқ. Аммо  қиммат бутик салонларга бормайман. Менга битта оддий жинси шим билан футболка бўлса, етади.

 

Хулоса:


Даврон Кабулов: — Суҳбат жараёнида тайёрлаган саволларимнинг 50 фоизигагина жавоб олдим. Сабаби Тохир ака негадир жуда сирли. У ҳаммага ҳам кўнглини бирдек очавермайди, дейишган эди. Ҳақиқатдан ҳам шундай экан. Балки у билан биринчи маротаба гаплашаётганим учун шундай туюлгандир яна ким билади дейсиз. Лекин кейинги учрашувларда унга бўлган бугунги фикрларим ўзгаради деган умиддаман.   


Тоҳир Содиқов: — Давронни турли тўй базмларида бошловчи сифатида кўрганман. Аммо гаплашмаган эдик. Бугун унинг саволларини тинглаб, интервьюга тайёрланганлиги сезилди. Саволлари одатдагидек, энсасини қотирадиган, сийқаси чиққан саволлар эмас. Суҳбатимиз ёмон бўлмади, менимча. Унга  омад тилайман.

 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3530 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0| Рейтинг: ТОҲИР СОДИҚОВ
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
Dili8283 Ochiqchasiga suhbat bo'pti manga yo'qdi! Tohir sodiqovga ijodiy barkamolik tilab qolaman...
Like | 0
sarvinozhon DAVRON QOBULOV xaqiqatdan xam Toxir Sodiqovga yaxwi savollar berdi.Men xam Toxir aka xaqida ancha muncha ma'lumotlarga ega bo'ldim.Sizlarga raxmat
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 22:58
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное