Бир гуруҳ америкалик олимлар сув канасининг янги турига машҳур хонанда Женнифер Лопес номини беришди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Пуэрто-Рикода топилган янги ҳашорат билан хонанда ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик йўқ. Олимлар кашфиётнинг илмий ҳисоботини ёзиш вақтида Лопеснинг қўшиқларини тинглаганлар ва унга миннатдорчилик билдириш мақсадида ҳашоратга Litarachna lopezae номини беришга қарор қилишган.
“Мақола ёзаётган ва ЖЧ учрашувларини томоша қилиш вақтида Жей Ло қўшиқлари туфайли жамоа кайфияти аъло даражада бўлди”,-деди олимлардан бири.
Нашрнинг қайд этишича, митти ҳашоратларга машҳур мусиқачилар номи берилиши илк маротаба кузатилиши эмас.