Миркамол Маҳмудов: — Шербек аканинг ижроси ёқиб қолгани учун қайта куйлагим келди. Уч ой олдин Бобур Бобомуроддан шеърини қўшиқ қилаётганимни айтиб, рухсат сўраганман. У киши “миллий йўналишда куйласангиз, омад!” деган. Шербек ака бошловчилик қиладиган “Тошкент” телерадиоканали ва Бобур акадан ҳам рақамини сўрадим. Лекин у кишини ҳеч ким орқали тополмадим, айбим шу. Сўнг нима бўлса, бўлар деб қўшиқни чиқаравердим. Эфир вақти тугаса, у клипни бошқа кўрмайди. Лекин қўшиқнинг мусиқа ғояси ўзимники.
2009 йил Шербек Шодиев мазкур шеърга мусиқа басталаган. “Уйқудаги гўзал” қўшиғини илк бор 2010 йил “Ёшлар” телеканалининг “Янги йил базми”да ва кейин 2011 йил “Муқаддассан аёл” гала концертида куйлаган.
“— Хонанда укаларимизнинг қўшиғимни куйлашига қарши эмасман. Фақат одоб нуқтаи-назаридан бир оғиз рухсат сўрашсин! Масалан, фарғоналик хонанда “Дарёман-э”, самарқандлик хонанда эса “Қани энди” қўшиғимни куйлаб, унга клип олиш нияти борлигини айтишганида бажонидил рози бўлганман”.
Хулоса ўрнида, санъат олами остонасига қўйилган илк қадамни ўғирликдан бошлаш бу — шу соҳа ва қанчадан қанча устоз санъаткорларга беҳурматлик эмасми? Ўғирлик билан оммани эмас, аввало ўзини алдаётган бу ёш хонанда бугун “тайёрга айёр” қабилида иш тутса, эртага санъатда ўз ўрнини топа олармикан?..
xurmatki Mirkamol sizga maslaxatim ijodizni endi boshlagan bolsangiz xam Sherbekdan ruxsat soragan taqdiringizda xam brovni qoshigini yangicha yoki eskicha talqin qilib kuylamang! yaxshisi ozizni ijodingizni qiling xalqni aldab bolmaydi rozichilik degan narsalar xam bor buni unutmang chunki o'g'rilik orqasidan foyda korgan odam bolmagan shu paytgacha sal chuqurroq oylab ish koring boshqa bunday ish qilamang ijodizga omad lekin