Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Шоу-бизнеснинг энг бадавлат жуфтликлари эълон қилинди (ФОТО)

"Forbes” журнали шоу-бизнесдаги энг бой жуфтликлар рейтингини нашр этди. Унда биринчи ўринни хонанда Бейонсе ва унинг турмуш ўртоғи таниқли рэпер Jay Z эгаллади.

Ушбу жуфтлик супермодель Жизель Бундхен ва спортчи Том Брэди ҳамда дунёдаги энг машҳур жуфтлик – Анжелина Жоли ва Бред Питт каби жиддий рақибларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Бейонсе ва Jay Z биргаликда 2012 йил июнидан 2013 йил июнигача қарийб 95 миллион доллар ишлаб олган. Оила кармонига пуллар Бейонсенинг гастрол туридан ҳам, рэпер альбомларининг сотувидан ҳам тушган.

the-richest-2

Таниқли модель Жизель Бундхен ва унинг турмуш ўртоғи Том Брэди бир йил ичида 80 миллион доллар ишлаб олишга муваффақ бўлди. Дунёнинг энг кўп пул оладиган модели бўлган Бундхен оила бюджетига 4 миллион кўпроқ пул келтирган. Унинг эри Том Брэди Америка Миллий футбол лигасида ўйновчи "Нью-Ингленд Пэтриотс” жамоасининг аъзоси.


the-richest-3

Машҳур актёрлар Бред Питт ва Анжелина Жоли биргаликда ишлаб топган 50 миллион доллар билан "Forbes” рейтингида учинчи ўринга чиқиб олди.



the-richest-4

Улардан кейин рейтингда Эштон Кутчер ва Мила Кунис жойлашди, улар биргаликда 35 миллион доллар йиллик даромад олган.


the-richest-5
Бадавлат шоу-бизнес вакиллари рейтинги бешталигига рэпер Канье Уэст ва модель Ким Кардашьян нуқта ясади. Айтиш жоизки, 2013 йил 15 июнда қиз фарзанднинг дунёга келиши ҳам бахтиёр ота-онага бир йил ичида 30 миллион доллар ишлаб олишга халақит бермаган. 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 8462 | Рейтинг: 0| Рейтинг: шоу-бизнес
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 08:21
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное