Колумбиялик хонанда Шакира Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати финал учрашуви олдидан мусобақа ёпилиш маросимида қатнашади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.
Финал учрашуви 13 июль куни Рио-де-Жанейродаги “Маракана” стадионида бўлиб ўтади.
Учинчи бор жаҳон чемпионатида қатнашаётган Шакира бу йили ўзининг La la la (Brazil 2014) кўшиғини ижро этади.
“Жаҳон чемпионати кўп инсонлар учун жуда ҳам муҳим воқеадир. Мен ушбу мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашишдан бахтиёрман ва ўша онлар тезроқ келишини интизорлик билан кутаяпман”,-деди Шакира.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати Бразилиянинг 12 та шаҳарида бўлиб ўтмоқда. Ғолиб жамоа 35 миллион, иккинчи ўрин 25 миллион ва учинчи ўринни қўлга киритган терма жамоа 22 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пулига эга бўлади.