Rayhon Qadrdonini ko‘rish uchun Moskvaga uchib ketdi
Хонанда Райҳон кеча Instagram`даги шахсий саҳифасига самолётда парвоз этаётганини билдириб, расм жойлади. Бу расм хонанданинг мухлислари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Улар Райҳондан қаерга учиб кетаётганини сўраб, кўплаб изоҳлар қолдиришди, бироқ хонанда саволларни очиқ қолдирди. Шунда Россиянинг Домодедово аэропортида ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган интернет фойдаланувчилардан бири “Райҳонни бугун Домодедово аэропортида кўрдим. У бир пас кимнидир кутиб турди. Шунда хонанда Сўғдиёна келиб, у билан кўришди ва иккаласи бирга кетди” деган изоҳ қолдирди ва Райҳоннинг айни дамда Россияда эканлигини билдирди.
Хонанда Сўғдиёна ҳам Райҳондан бироз олдин ўзининг шахсий саҳифасига янги расм жойлади ва унга “Шошиб турибсан, шу пайт атай қилгандек автомашина баллони тешилди. Майли бу ҳаётимиздаги энг катта кўнгилсизлик бўлсин” дея изоҳ қолдирди.
Шу ўринда мухлислар Райҳоннинг Сўғдиёна билан учрашиш учун Москвага боргани ҳақидаги саволларни Сўғдиёнага ҳам беришган, бироқ у ҳам бу саволларга жавоб бермади.
Бугун ҳар иккала хонанда ҳам ўз саҳифаларига бирга тушган суратларини жойлашди ва ўз-ўзидан саволларга жавоб топилди.
Райҳон бу суратни “Ваниҳоят учрашдик. Менинг қувончим, бир умрлик дўстлар, тутинган опа-сингиллар” дея изоҳлади.
Изоҳларда фойдаланувчилар иккала хонанданинг узоқ йиллик дўстлиги умрбоқий бўлишини тилашди.