Хабарингиз бор, шу кунларда яхши видеоклиплар рўйхати яна бир ажойиб клип билан бойитилиши устида катта ижодий гуруҳ тер тўкиб ишламоқда.
Ҳа, тўғри топдингиз. Бу жараён ўша сизу бизга яхши таниш Райҳон Ғаниева ижодига дохил. Қўшиқ ҳали омма эътиборига ҳаво этилмасиданоқ тилларга тушиб кетди. "Самодан”. Икки кундан бери давом этаётган суратга олиш ишларидан бироз бўшаган хонанда клип жараёнлари ҳақида биринчи бўлиб сайтимиз орқали барча мухлисларига қуйидагиларни маълум қилди:
-Тан олиб айтишим керак, ушбу клип ҳозирга қадар ижодимга энг мураккабидир. Жуда чанг ва жазирама шароитда барча ижодий гуруҳ ишлашимизга тўғри келяпти. Чарчоқлар мухлисларим ишончи ва муҳаббати билан чиқиб кетишига умид қиламан. Клип оператори бир неча йиллик ҳамкорим Рустам Муродовдир. Бош қаҳрамон ҳақида анча ўйладик. Тан олиб айтаман, сўнгги клиплар орқали анчайин кўриниб қолган бу йигитни танлаганимиздан жуда хурсандман. Адашмабмиз. Ёш бўлишига қадар шу қадар профессионалки, ҳатто, каскадёр вазифасини ҳам ўзи ўтади. Рол учун бундай жасорат кўрсатиш унча-мунчанинг қўлидан келмайди. Қийин трюкларни бажаришдан ҳам қўрқмаслиги ҳаммамизни лол қолдирди. Янги услубдаги клип мухлисларимга манзур бўлишини чин дилдан истаб қоламан. Ахир, ҳамма ҳаракатларимиз улар учун. Энг катта баҳони ҳам томошабинлар беради.
Райҳон, омад ёр бўлсин! Ўйлаймизки, кутилганидан-да зиёда клип яратилади!