Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек эстрадасининг юлдузиСардор Раҳимхон аллақачон ўз мухлисларини топиб улгурган "Айланиб кетойин” таронасига клип суратга олдирди. Бу гал Сардорнинг ижодий хамкори "Акангга боқ” клипининг муаллифи истеъдодли режиссёр Сарвар Исаев бўлди. Миллий оҳанглар билан ҳамоҳанг замонавий хонишнинг видеоклипи юмористик сценарий асосида суратга олинганини суратлардан кўриб турибсиз. Ролларда Тўти Юсупова, Раъно Ярашева, Алишер Узоқов, Паризода, Муқаддас Холиқова, Саид Мухтор каби халқимизнинг севимли актёрлари иштирок этишди. Пойтахтимизнинг марказидаги 2200 йиллик тарихга эга Минг Ўрик қалъасида бўлиб ўтган ижодий жараён нақд бир кун давом этди, бироқ иш жараёни яна бир неча ҳафта давом этса керак, ҳар ҳолда монтаж деганларидек...Эслатиб ўтамиз, "Айланиб кетойин” таронасининг муаллифлари Иқбол Мухаммад, Нодир Азимов ҳамда Жасур Бадалбоев. Ёзнинг энг қайноқ премьераси бўлиши кутилаётган ушбу клипни интизорлик билан кутиб қоламиз.