Пилигримнинг "тўй ота"си! Асосий тингловчилар 1-10 ёшдагилар!?"
DJ Piligrim ижросидаги "Тўй ота” қўшиғи ва унга ишланган
клип қисқа муддат ичида барчанинг эътибор марказига тушди. Қўшиқ матнини деярли
барча ёш болакайлар хиргойи қилиб, севиб тинглашади, видеокетма-кетликни ҳам
мазза қилиб томоша қилишади. Хонанданинг ўзи бу ҳақида фикр билдириб, "Асосий
мақсадимизга эришдик. Назаримда, асосий тингловчилар аудиторияси 1-10 ёшдаги
кичкинтойлар. Клипни ҳам бежизга болажонлар иштирокида тасвирга олмадик” дейди.
"Тўй ота” 2014 – "Соғлом бола” йилида юртимиз болакайлари учун ажойиб туҳфа
ҳамдир.