Озодбек Назарбеков Охунжон Мадалиевнинг устозини ҳам ўз устози деб билади. Шу боисдан шогирд сифатида унинг панду насиҳатларига ва ижодига бефарқ эмас. Қиличбек Тожиев ижросидаги "Бировга ўхшагим келмайди” – бир пайтлар оммалашган тарона. Унда "Бировнинг қўшиғини сўраманг, Бировга ўхшагим келмайди” деган қитмир нолалар ҳам бор. Балки, Назарбековнинг бугунги ижодий ва руҳий кайфиятига бу қўшиқ мос келганини учун ҳам у қайта бонг урганлир?! Озодбек талқинида устоз қўшиғи қайта яшарди. Энг ачинарлиси, Тожиевнинг юбилей шодиёнасида жаранг сочиши керак бўлган тарона куйланмай қолди. Ҳар галгидек "ошиғи олчи” хонанданинг кечиктириб бўлмас ишлари чиқиб қолди-ю, водийга бора олмади. Муҳими, устоз учун "Бировга ўхшагим келмас” унинг тириклик чоғларида куйлангани энг катта совға! Шундай эмасми?!