28- апрел куни Ўзбекистонда "Uzreport TV” телеканали тест
режимида ўз дастурларини эфирга узата бошлади.
Ушбу канални рақамли ТВ-тюнерга эга телевизион қурилмалар орқали томоша қилиш
мумкин. Каналда собиқ NTT даги ходимлар ишлашмоқда. Бошқача этганда NTT бошқа ном билан ўз ишини бошлади!
"Uzreport” ахборот агентлиги берган хабарига кўра, «Uzreport TV» энг
фаол инсонларга мўлжалланган замонавий янгиликлар ва бизнес-каналига
айланади. Эфир дастурлари уч тилда узатилиб, ҳар соатда Ўзбекистон ва
хорижда содир бўлаётган сиёсий, иқтисодий, молиявий, ижтимоий ва бизнес
характерга эга энг муҳим маълумотлар билан янгиланиб туради.
Дастурлар жадвалидан янгиликлардан ташқари таҳлилий муаллифлик
дастурлари, иқтисоднинг турли йўналишлари, хусусан молиявий бозор борасида
экспертлар шарҳ ва изоҳлари ҳамда мутахассислар билан интерактив кўринишда
муҳокама ва интервьюлар, шунингдек ижтимоий-маърифий ва
илмий-ўрганишҳужжатли фильмлар ўрин олади.
Ушбу конални кўриш учун ТВ-тюнерга эга бўлганлар қайта қидирувни амалга оширишлари лозим бўлади. Шунда янги конални хам топади!