Аввалги хабарларимизда пойтахтимизда Россия эстрада
юлдузи Нюшанинг концерт дастури бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган
эдик. Хонанда концертдан аввал shov-shuv.uz сайтига ўз фикрларини
айтиб ўтди.
Нюшанинг сўзларига кўра, ҳали россияликлар ҳам тингламаган, мутлақо янги
тароналар ўзбек халқи учун илк бор ижро этилади. Шунингдек, у концертга 20 га яқин ижодий гуруҳи
билан ташриф буюриши ва 3-феврал куни кечадиган концертга кўрилаётган
тайёргарлик жуда катта эканлигини айтиб ўтди.
"Art modern music” раҳбари Феруза Мурадованинг сўзларига кўра, Нюша
концертининг давомийлиги анъанага кўра 1 соату 30 дақиқа атрофида бўлади, аммо
ўзбек мухлисларининг талаб ва истаклари, қолаверса, хонандага бўлган меҳр-
муҳаббатни инобатга олиб, концертни 2 соат давомида ташкил этишга келишилган.
Эслатиб ўтамиз, концерт 3 феврал куни 18:00да "Истиқлол” санъат
саройида бўлиб ўтади.