Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етди.
Финалда мусобақа фаворити ҳисобланган Германия ва Аргентина терма жамоалари учрашишди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Аммо, қўшимча 2-бўлимда заҳирадан майдонга тушган Марио Гётце фаолиятидаги энг муҳим голни киритишни уддалади. Аргентина терма жамоасида ҳам бир қанча имкониятлар бўлди, аммо Игуаин ва Паласиолар ўз имкониятларидан фойдалана олишмади.