Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Keleslik "Mahluq" mavjud emasligi ma’lum bo‘ldi

Тошкент шаҳрининг Келесга чиқиш йўлидаги кўприкда сакраб юргани айтилган «маҳлуқ» ҳақидаги хабарлар сўнгги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқлар ва шаҳар одамлар орасидаги энг кўп муҳокама қилинаётган ҳодисалардан бирига айланди. 
Ушбу ноодатий ҳодисалар қачондан бошлаб кузатилиши бошлангани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ (ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, кўп билан бир ҳафтадан бери давом этмоқда). Бу каби хабарлар аҳоли орасида ваҳима уйғонишига сабаб бўлган
uz24.uz мухбирининг олиб борган суриштирувлари натижасида ваҳимали хабарнинг ёлғонлиги тасдиқланди. Келес тумани ҳокими ўринбосари Дилмурод Муҳамедов туманда қандайдир махлуқ пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлардан ҳайрон бўлди ва бундай мавжудот борлигини рад этди. Ҳоким ўринбосарининг сўзларига кўра, бу катта эҳтимол билан болалар ёки ўсмирлар томонидан ўйлаб чиқилган бир ҳазил бўлиши мумкин, холос.Шунингдек, Келес тумани Ички ишлар бош бошқармаси ҳам ҳеч қандай «махлуқ» йўқлигини, бу кимнингдир қўпол ҳазили эканлигини маълум қилишган.Ҳозирги вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса тафсилотларини аниқлашмоқда ва безориларни топишга уринишмоқда.


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 6790 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Keleslik Mahluq
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
asalina Bunaqa ro'za ramazon kunlada hamma ins jinsla boylo bo'ladi Bu yolg'onligi boshidan ma'lumidi
Like | 0
boyvo44abola bu voqea xaqiqat yoki safsata ekanini xam kormay bilmay turib ishonish qiyin edi. qarabsizki dalil isbot yoq, bu bo'lmagan gap ekanini man allaqachon bilgandim
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:02
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное